Кулеба: Россия озиқ-овқат етишмовчилигидан фойда олмоқчи
Украина бош дипломати Москвани “очлар ўйини”ни бошлашда айблади.

Россия бутун дунё билан “очлар ўйини”ни ўйнамоқда. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Москвага шундай айблов қўйди.
Дипломат бу ҳақда Балида бўлиб ўтаётган “катта йигирматалик” ташқи ишлар вазирлари учрашувидаги чиқишида айтган.
“Амалда Россия бутун дунё билан “очлар ўйини”ни ўйнамоқда. У бир қўли билан Украина портларини қамал қилган, бошқаси билан эса айбловни Киевга ағдармоқда. РФ бошқа давлатларнинг ресурсларга қарамлигини ожизлик сифатида кўрмоқда ва бундан ўз манфаатларида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда”, – деган у.
Вазир Киев ўн йиллар давомида глобал озиқ-овқат хавфсизлигида энг муҳим роллардан бирини ўйнаганини эслатиб ўтди.
Аввалроқ Украина иқтисодиёти тикланиши учун Украинага ярим триллион евро берилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







