Украинага ярим триллион евро берилиши мумкин
Бу мамлакат иқтисодиёти тикланиши учун сарфланади.

Европа Иттифоқи Украинанинг тикланиши учун 500 миллиард евро ажратиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ҳозирда Киевни молиялаштириш вариантлари кўриб чиқилмоқда. Хусусан, унга грант ва қарзлар ажратилиши мумкин.
Украинанинг тиклаш режаси 4-5 июль кунлари Луганода бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилинади. Bloomberg’нинг қайд этишича, режа 2 минг саҳифадан ортиқни ташкил этган ва инфратузилма, хавфсизлик, иқлим, энергетика ва рақамли иқтисодиёт тармоқларини қамраб олган.
Аввалроқ Норвегия Украинага 1 миллиард евро бериши тўғрисида хабар берилганди.







