Путин Россиядаги ягона президент бўлиб қолди
Татаристон раҳбари лавозимининг номи ўзгартирилган.

Россия таркибидаги Татаристон республикаси раҳбари Рустам Миннихановнинг федерал ҳужжатлардаги мақоми ўзгартирилди. Бу ҳақда “РИА Новости” сайти хабар берди.
Унинг Кремль расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга таяниб хабар беришича, шу пайтга қадар Татаристон президенти сифатида белгилаб келинган Минниханов “Татаристон раҳбари” сифатида қайд этилган.
2000 йилдан бошлаб РФ ҳудудидаги қатор мухтор республикалар етакчилари аста-секин президент лавозимидан воз кечиб келган. Унинг ўрнига улар ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудуд раҳбарлари деб белгиланган.
Путин Эронга бориши тўғрисида хабар берилганди.







