Афғонистон яна табиий офат гирдобида
Мамлакатда юз берган тошқин оқибатида 63 киши ҳалок бўлди.

Афғонистонда ўтган ҳафтада қатор сув тошқинлари юз берди. Табиий офат натижасида 63 киши ҳалок бўлди, 81 киши жароҳат олди.
“Anadolu” агентлиги маълумотларига кўра, табиий офатдан мамлакатнинг шарқий вилоятлари кўпроқ жабр кўрган. Нуристон, Лағмон, Лўгар, Пактия, Ғазни, Майдан Вардак, Зобул ва Урузгон вилоятларида катта талофатлар бор.
Шунингдек, 12 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 2 минг бошдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.








