Киевга бюджет харажатлари учун 9 миллиард доллар зарурлиги айтилди
Бундан олдин бу сумма 5 миллиард долларни ташкил этаётганди.

Киевга бюджет харажатларини қоплаш учун ойига 9 миллиард доллар зарур. бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Олег Устенко маълум қилди.
“Яқин келажакда бизга ойига 9 миллиард доллар зарур. Нима бўлган тақдирда ҳам яшаб қолишга ҳаракат қиламиз. Аммо иттифоқдошларимизнинг молиявий ёрдамисиз буни амалга ошириш жуда қийин, амалда имконсиз”, – деган у.
Бундан олдин Украина ҳукуматининг ойлик харажатларини қоплаш учун 5 миллиард доллар зарурлиги айтилганди.
Аввалроқ “катта еттилик” 2022 йилда Киев учун 2.8 миллиард доллар бериши тўғрисида хабар берилганди.







