Жаҳон

Путин Ғарбга қарши сирли қурол топди — The Wall Street Journal

Россия қайси соҳаларда муваффақият қозонгани очиқланди.

Путин Ғарбга қарши сирли қурол топди — The Wall Street Journal

 

Ғарбнинг маънавий ва сиёсий иккиланишлари Путиннинг сирли қуролига айланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal таҳлилчиси Уолтер Рассел Мид фикр билдирди.

 

“Путин Ғарб жамияти муаммоларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, бу охир-оқибат Американинг дунё тартиботидаги етакчи ролини йўқотишга қаратилган. Ғарбнинг тушкун кайфиятига таяниб сиёсат юритиш ўн йилдан зиёд ўзини оқлаб келмоқда”, — дейилади муаллиф мақоласида.

 

Миднинг фикрича, Европа ва АҚШ билан иқтисодий урушда Москва нафақат муносиб қаршилик қила олди, балки ушбу қарама-қаршилик ташаббускорларига таъсир кўрсата олди. Масалан, санкцияларнинг акс таъсири ортидан Германия мудофаа харажатларини ошириш тўғрисидаги ваъдаларидан чекинмоқда.

 

“Путин Ғарб ўз ҳокимиятини ўта кучли деб баҳолаб келган иқтисодиёт ва сиёсатда катта муваффақиятга эришди”, – деб қайд этган эксперт.

 

Аввалроқ Путин Эронга бориши тўғрисида хабар берилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путин Ғарбга қарши сирли қурол топди — The Wall Street Journal | Zamon.uz