АҚШ ва Исроил Эронга қарши декларация имзолайди
Жозеф Байден шу кунларда Яқин Шарқ сафарида бўлиб турибди.

Жозеф Байден Исроил бош вазири билан Эроннинг ядро қуролини қўлга киритишига қарши декларация имзолайди. Бу ҳақда Оқ уй маълумот берди.
Унга кўра, Байден ва Яир Лапид икки давлат ўртасидаги хавфсизлик йўналишида мустаҳкам ва кенгайиб бораётган алоқалар юзасидан қўшма декларацияни эълон қилади. Унда Эроннинг ҳеч қачон ядро қуролини қўлга киритишига йўл қўймаслик тўғрисидаги мажбуриятлар ҳам акс этади.
Бундан ташқари, Вашингтон ва Тель-Авив Теҳроннинг “беқарорлаштирувчи фаолияти”га қарши биргаликда курашишини ҳам эълон қилади.
Жо Байденнинг Яқин Шарққа сафари бошлангани тўғрисида хабар берилганди.







