BRICS кенгаймоқда: янги аъзолар кириш аризаларини тайёрлаяпти
Бундан олдин Аргентина ва Эрон ҳам ташкилотга кириши мумкинлиги айтилганди.

Саудия Арабистони, Туркия ва Миср BRICS'га аъзолик аризасини тайёрламоқда. Бу ҳақда ташкилот халқаро форуми президенти Пурнима Ананд маълум қилди.
"Бу давлатлар қўшилиш истагини билдирди ва аъзолик аризасини топширишга тайёрланмоқда. Фикримча, бу тўғри қадам, чунки BRICS 'нинг бутун дунёдаги таъсирини кучайтиради" — деган у.
Ананднинг сўзларига кўра, ташкилотнинг кейинги саммитида бу давлатларнинг айримлари BRICS'га қабул қилиниши мумкин.
Бундан олдин Аргентина ва Эроннинг ушбу тузилмага аъзо бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Аввалроқ Си Цзиньпин BRICS давлатларини санкцияларга қарши биргаликда қарши туриши лозимлигини таъкидлаганди.







