BRICS санкцияларга қарши биргаликда ҳаракат қилиши керак — Си Цзиньпин
Бугун ушбу халқаро тузилманинг навбатдаги саммити бўлиб ўтмоқда.

BRICS давлатлари бир томонлама санкцияларга биргаликда қарши туриши керак. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин маълум қилди.
“Биз совуқ уруш ва блоклар қарама-қаршилиги менталитетидан воз кечишимиз, бир томонлама санкциялар ва уларнинг суиистеъмол қилинишига қарши чиқишимиз, шунингдек, кичик гегемонлик гуруҳларидан ташқарига чиқишимиз керак”, – деган у.
Хитой етакчиси, шунингдек, BRICS’ни кўп тармоқлилик ва асосида БМТ ётадиган халқаро тизимни ҳимоя қилишга чақирган.
BRICS’нинг XIV саммити 23 апрель куни видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтмоқда. Унинг кун тартибида глобал тараққиёт, халқаро иқтисодиёт муаммолари, шунингдек, ривожланаётган давлатларнинг халқаро муносабатлардаги ролини кучайтириш масалаларидан иборат. Бу йил ташкилотга Хитой раислик қилмоқда.
Аввалроқ Хитой Россияга ёрдам бериш йўлларини қидираётгани тўғрисида хабар берилганди.







