Гейтс шахсий бойлигининг барчасини хайрияга ажратди
У бошқа миллиардерлар ҳам шу йўналишда иш олиб боришига умид билдирган.

Америкалик миллиардер Билл Гейтс ўз шахсий бойлигининг деярли барчасини хайрияга ажратади. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилган.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, яқин ойлар ичида у Gates Foundation фондига 20 миллиард доллар ўтказиб беради. Шу билан бирга Гейтс бу амалиёт бажарилгандан сўнг дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан чиқишини айтган.
Унинг қўшимча қилишича, бу орқали “қийинчиликларни камайтириш ва турмушни яхшилаш”ни мақсад қилган. Шунингдек, миллиардер бошқа сармоядорлар ҳам шу йўналишда иш олиб боришига умид билдирган.
Gates Foundation хайрия фондига 2000 йилда Билл Гейтс ва унинг собиқ рафиқаси Мелинда Гейтслар томонидан асос солинган. У АҚШдаги энг йирик хусусий фонд ҳисобланиб, 50 миллиард долларлик активларга эга.
Аввалроқ Билл Гейтс келгуси 20 йилда янги пандемия бўлишини айтганди.







