Беларусь дефолтга учради — Moody's
Бунга нима сабаб бўлгани очиқланди.

Беларусь халқаро мажбуриятлари бўйича дефолтга йўл қўйди. Бу ҳақда Moody's халқаро рейтинг агентлиги маълум қилди.
Чоршанба куни Минск Belarus-27 ўн йиллик еврооблигациялар бўйича 22.9 миллион доллар тўлаши керак эди. Аммо мамлакат молия вазирлиги тўловни миллий валютада амалга оширган. Натижада ташқи қарз эгалари уни қабул қилмаган.
“Валюта қарзининг Беларусь рублида тўланиши дефолтни англатади”, – дейилади Moody's хабарида.
Аввалроқ Шри-Ланкада дефолт ҳолати эълон қилинганди.







