Жаҳон

Ўзбекистон чегарада тиббий назоратни кучайтирди

Бу Афғонистонда вабо аниқлангани билан боғлиқ.

Ўзбекистон чегарада тиббий назоратни кучайтирди

 

Ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг икки вилоятида бир кунда 40 га яқин одам вабодан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистондаги ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиология хизмати маълумот берди. 


Қайд этилишича, Вабо – vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган, ўткир инфекция. Касаллик диарея билан кечади, бу сувсизланиш ва қон томирлари етишмовчилигини келтириб чиқаради. Кўпинча инфекция ифлосланган сув ёки денгиз маҳсулотлари орқали юқади.


Ўзбекистон Республикасида Санитария-эпидемиология хизмати томонидан кенг доирада олиб борилаётган тадбирлар аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга йўналтирилган. 


Республика бўйича амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши самарали тадбирлар натижасида ўлат, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби карантин ва ўта ҳавфли юқумли касалликлар, жумладан вабо касаллигини республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмаган.


Республикада вабо касаллигини тарқалишини ва келиб чиқишини олдини олиш юзасидан чоралар кўрилмоқда. Хусусан, республика бўйича бугунги кунда давлат чегараларини кесишиш жойларида 54 та санитария – карантин пунктлари (кейинги ўринларда – СКП деб юритилади) фаолият кўрсатиб келмоқда, шулардан 36 таси автомагистрал йўлларида, 11 таси Ҳалқаро аэропортларида, 6 таси темир йўл ва 1 таси дарё портида ташкил этилган


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадан кириб келаётган йўловчиларни тиббий – санитария кўригини яхшилаш мақсадида барча Халқаро аэропортлар ва автомагистрал йўлларда жойлашган йўловчи ўтиш оқими юқори бўлган СКПлар замонавий тепловизорлар ва контактсиз термометр (пирометр)лар билан етарлича таъминланган. 


Юқумли касалликлар шифохоналарида, орал-регидратация пунктларида ўткир диареяга чалинган беморларни Соғлиқни Сақлаш Вазирининг амалдаги буйруқлари талаблари асосида вабога текширилиши ташкил этилган.  Касалликнинг мавсумида ҳар беморлар юзасидан чуқур эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилмоқда.


Санитария-эпидемиология хизматининг махсус лабораториялари вабо касаллигини ташхисоти бўйича керакли жиҳозлар, реактивлар ва озуқа муҳитлари билан етарли миқдорда таъминланган. Шунингдек, давлат чегара-божхона постларидаги санитария-карантин пунктлари томонидан касалланиш тарқалган қўшни далватлардан ташриф буюрадиган фуқароларнинг тиббий назорати  кучайтирилган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Ўзбекистон чегарада тиббий назоратни кучайтирди | Zamon.uz