Байденнинг Саудияга ташрифи Ғарб ОАВларида қандай ёритилди?
АҚШ раҳбари ўтган ҳафтада Яқин Шарқ давлатларига сафар қилганди.

Ўтган ҳафтанинг энг муҳим сиёсий воқеаларидан бири Жозеф Байденнинг Саудия Арабистонига ташрифи бўлди. Сайловолди дастурида Саудияни “қувғинди давлат”га айлантиришга ваъда берган АҚШ етакчиси мамлакат раҳбари Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан музокара ўтказди.
Байденнинг ушбу сафари тафсиотлари бир неча кундан буён кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қуйида етакчи Ғарб ОАВларида ташрифнинг ёритилишига доир айрим маълумотлар келтирилади.
New York Post
“Бу сизга ёқадими йўқми — аммо Вашингтон ва Ар-Риёд бир-бирига муҳтож. Бу эса икки давлат етакчиларининг жуда кўп нарсаларни ичга ютишга мажбур қилади”.
New York Times
“АҚШ президентининг Муҳаммад бин Салмон билан учрашиш тўғрисидаги қарори қўплаб ҳуқуқ ҳимоячилари ва қотиллик қурбони бўлган журналист Жамол Қошиқчи оиласининг эътирозларига сабаб бўлди. Бундан аввал Байден Саудия Арабистонини қувғинди давлатга айлантиришга ваъда берганди”.
Wall Street Journal
Байденнинг ваъдаси (Саудия Арабистонини қувғинди давлатга айлантириш — zamon.uz таҳрири) Америка-Саудия муносабатларини кескин нуқтага боришига сабаб бўлди. Эндиликда у подшоҳликнинг 36 ёшли етакчиси билан шахсий мулоқотнинг АҚШни Яқин Шарқдаги позицияларини тиклашига ва Қўшма Штатлардаги юқори инфляцияни жиловлашга ёрдам беришига ишонмоқда.
Аввалроқ АҚШ ва Саудия ўртасида 28 та келишув имзолангани тўғрисида хабар берилганди.







