Жаҳон

Арманистон кучлари Қорабоғни сентябрда тўлиқ тарк этади

Аввалроқ Илҳом Алиев Ереванни 2020 йилги келишувни бузишда айблаганди.

Арманистон кучлари Қорабоғни сентябрда тўлиқ тарк этади

 

Арманистон хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян арман қўшинларининг Қорабоғни бутунлай тарк этиши муддатини маълум қилди.

 

“Уруш туфайли Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Қорабоғга кирган. Ўт очиш режими ўрнатилганидан сўнг улар мамлакатга қайтмоқда. У тугалланиш арафасида ва қўшинлар минтақани сентябрда бутунлай тарк этади”, – деган у “Арменпресс” нашрига берган интервьюсида.

 

Сиёсатчи шундан кейин Ереван Тоғли Қорабоғга бошқа қўшин жўнатмаслигини қўшимча қилган.

 

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 15 июль куни Арманистонни уч томонлама шартномани бузишда айблади. Бу келишувга кўра, Тоғли Қорабоғга 1960 рус тинчликпарвар кучлари кириши, арман ҳарбийлари эса уни тарк этиши белгиланган эди.

 

Аввалроқ ЕИ воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон вакиллари учрашгани тўғрисида хабар берилганди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Арманистон кучлари Қорабоғни сентябрда тўлиқ тарк этади | Zamon.uz