Жаҳон

Путин Эрдоған ва Раисий билан нималарни муҳокама қилади?

Эрон пойтахтида уч давлат учрашуви ўтказилади.

Путин Эрдоған ва Раисий билан нималарни муҳокама қилади?

 

Бугун Теҳронда Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар икки ва кўп томонлама музокаралар ўтказади.

 

Ҳафтанинг асосий сиёсий воқеаси бўлиши кутилаётган учрашув тафсилотлари ҳақида Кремль матбуот хизмати қўшимча маълумот берди.

 

Унга кўра, РФ раҳбари Туркия ва Эрон етакчилари билан яккама-якка мулоқот ўтказади. Муҳокамалар марказида халқаро майдондаги энг долзарб масалалар, хусусан, Украина мавзуси турибди. Эрдоған ва Путин Украина портларидан ғалла олиб чиқиш имкониятларини ҳам кўриб чиқади.

 

Эрон президенти Иброҳим Раисий россиялик ҳамкасби билан ядро дастури масаласини муҳокама қилади. Кремлнинг қайд этишича, Москва Теҳронга қўйилган халқаро чекловлар таъсирини камайтириш тарафдори. Шунингдек, томонлар ўзаро муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтармоқчи, бу бўйича янги давлатлараро шартнома тайёрланмоқда. Путин Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хумайний билан ҳам учрашиши кутиляпти.

 

Уч томонлама музокаралар марказида Сурия турибди. Кўриб чиқиладиган масалалар қаторига терроризмни таг-томири билан йўқотиш, гуманитар ёрдам кўрсатиш кабилар киради. Бундан ташқари, Сурия ташқи ишлар вазирлиги конституция бўйича музокараларни тиклашни ҳам кўтаришини маълум қилган.

 

Аввалроқ Эронда ядро қуроли ишлаб чиқариш учун барча имкониятлар борлиги маълум қилинганди.

 

 

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"