Жаҳон

Эронда ядро қуролини яратиш учун барча имконият бор

Мамлакат расмийси бу ҳақда маълумот берди.

Эронда ядро қуролини яратиш учун барча имконият бор

 

Эрон техник жиҳатдан ядро қуроли яратишга қодир. Бу ҳақда Эрон Олий раҳнамоси маслаҳатчиси Камол Харрозий маълум қилди

 

"Бир неча кун ичида уранни 60 фоизга бойитишга муваффақ бўлдик. 90 фоиз бойитилган уранни ҳам осонлик билан ишлаб чиқаришга қодирмиз. Эронда ядро бомбаси яратиш учун барча техник имконият бор, аммо Эрон бу бўйича ҳали қарор қабул қилмади", — деган у Al Jazeera нашрига берган интервьюсида.

 

Маълумот ўрнида: 2015 йилда Эрон ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия ҳамда Хитой ўртасида "Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси" имзоланган. Унга кўра, Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиши, Ғарб эса иқтисодий санкцияларни бекор қилиши лозим эди. Аммо 2018 йилда АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди.

 

Жозеф Байден АҚШ президентига айлангач, келишувни қайтиб тиклаш ташаббуси билан чиқди. 2021 йилдан бошлаб Венада саккиз раундли музокаралар ўтказилди. 11 март куни томонлар ташқи факторлар туфайли танаффус олди. Унга асосий сабаб қилиб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси кўрсатилмоқда. Бунга қадар музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирида якунланиши керак эди.

 

Аввалроқ АҚШ ва Франция ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Эрон ядро дастурини муҳокама қилганди.

custom img

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тага етди.

custom img

Аргентинанинг ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Буэнос-Айресда тартибсизликлар юз берди

Тартибсизликлар оқибатида камида 15 киши қўлга олинди.

custom img

Президент Зеленскийга қарши намойиш бошланди

Бугун жаҳон ҳамжамияти бирданига икки йирик ва хавфли фронтдаги воқеалар ривожини хавотир билан кузатмоқда. Бир томондан, Яқин Шарқда АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув ортга қайтмас нуқтага келган бўлса, иккинчи томондан, Россия агрессиясига қарши курашаётган Украинанинг ичида жиддий, катта сиёсий инқироз бошланди. Ҳар икки ҳудуддаги вазият халқаро хавфсизлик шартларини бутунлай ўзгартириб юбориш арафасида турибди.

custom img

Саудия Арабистони бир йиллик кўп марталик Умра визасини жорий этди

Виза эгалари мамлакатга бир неча бор кириб, умумий ҳисобда 90 кунгача қолиши мумкин.

custom img

ЖЧ-2026 ўйинларига 6,8 млн томошабин ташриф буюрди

Шимолий Америкада ўтказилган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихдаги энг кўп томошабин йиғган турнирга айланди.

custom img

Жиззахда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилиб пул талаб қилган шахс ушланди

У маҳалладошини шахсий тасвирларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1,5 млн сўм талаб қилган.

custom img

Украина Қозоғистон нефти ортилган танкерларга ҳужум қилди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, нефть юклаш эса вақтинча тўхтатилди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттиришга тайёр — Рубио

АҚШ Давлат котиби дипломатик уринишлар самара бермаса, бунинг оқибатлари Эрон учун оғир бўлиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"