Британия йил охирига қадар рус нефтидан воз кечади
Шунингдек, кўмир ва олтинга нисбатан ҳам тақиқ қўйилмоқда.

Буюк Британия ҳукумати Россия кўмир, нефть ва олтинига эмбарго жорий этади. Бу ҳақда ҳукумат расмий сайти хабар берди.
Унга кўра, тақиқлар олтинга нисбатан 21 июлдан, кўмирга 10 августдан, нефтга эса 31 декабрда кучга киради. Эндиликда ушбу маҳсулотларни Бирлашган Қиролликка бевосита ёки билвосита олиб кириш ман этилади.
Аввалроқ Евроиттифоқнинг Россия нефтига нисбатан эмбарго жорий этиши тўғрисида хабар берилганди.







