Жаҳон

Лавров: Европанинг газга бўлган эҳтиёжини қоплаш имкони бор

Россия бош дипломати йирик лойиҳанинг ишга туширилмаганини эслатди.

Лавров: Европанинг газга бўлган эҳтиёжини қоплаш имкони бор

 

“Шимолий оқим-2” Европанинг газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

 

“Ушбу газ қувури Европанинг барча эҳтиёжларини қондиришга тайёр ҳолатда. Аммо Евроиттифоқнинг сиёсий қарорлари туфайли ишга туширилмаган”,  – деган дипломат.

 

Шунингдек, вазир Siemens турбиналари бўйича москвага тўлиқ тушунтириш берилмаганини айтган.

 

Маълумот ўрнида: “Шимолий оқим-2” (“Nord stream-2”) Россия ва Германия ўртасидаги Болтиқ денгизи тубидан ўтган магистрал газ қувури бўлиб, узунлиги 1 234 кмни ташкил қилади. Қурилиш ишлари 2016 йилда бошланган бўлиб, 2021 йилда якунланган. Ушбу ноёб лойиҳада қувурлар тўлиқ денгиз тубидан ўтади ҳамда Россия, Финляндия, Швеция, Дания ва Германия ҳудудий сувларига ётқизилган. 

 

Россия-Украина ўртасида ҳарбий можаро бошлангач, ЕИ қувурга санкция жорий этди.

 

Аввалроқ Германия канцлери Москвани газ етказиб беришда ишончсиз ҳамкор сифатида айблаганди.

 

 

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"