1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шольц: Москва — ишончсиз ҳамкор

Германия канцлери газ етказиб бериш масаласи ҳақида гапирди.

Шольц: Москва — ишончсиз ҳамкор

 

Германия канцлери Олаф Шольц Россияни ишончсиз газ етказиб берувчи деб атади. Шунингдек, у Москванинг газ экспортини қисқаришига кўрсатган сабабларини шубҳали сифатида баҳолаган. 

 

“Бугунгидан ишончлироқ бўлмайди. Агар шартнома бажарилмаса, ҳеч нарсага умид қилмаслик керак”, — деган канцлер Берлиндаги матбуот анжуманида.

 

Германия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, РФда ёнилғи етказиб бериш учун барча техник имкониятлар мавжуд. 

 

“Германияга етиб келадиган бир қанча газ қувурлари бор. Улар Россиянинг мажбуриятларни бажариши учун етарли. Бу бўйича техник муаммолар ҳеч қачон бўлмаган”, — деб қайд этган Шольц.

 

Аввалроқ Владимир Путин Европа энергетика сиёсатини танқид қилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика