Жаҳон

АҚШ "Толибон" билан музлатилган активлар бўйича музокара ўтказди

У Тошкентда бўлиб ўтган.

АҚШ "Толибон" билан музлатилган активлар бўйича музокара ўтказди

 

АҚШ давлат департаменти ва молия вазирлиги делегациялари Тошкентда толиблар билан музлатилган афғон захираларини муҳокама қилган. Бу ҳақда Қўшма Штатлар бош ташқи сиёсий идораси хабар тарқатди.

 

Музокаралар 27 июль куни ўтказилган. АҚШ томонига Афғонистон бўйича махсус вакил Томас Уэст ва молия вазири ўринбосари Брайан Нельсон бошчилик қилган.

 

"Томонлар Афғонистон марказий банки резервларининг 3.5 миллиард долларини афғон халқи фаровонлиги учун сарфланиши масаласини муҳокама қилди. Қўшма Штатлар бу йўналишдаги ишларни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади", — дейилади давлат департаменти баёнотида.

 

Тошкентда 25-26 июль кунлари бўлиб ўтган "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро конференцияси доирасида музлатилган афғон активларини қайтариш масаласи бир неча бор кўтарилган. Масалан, РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов бу захираларни қайтариш зарурлигини қайд этган.

 

Аввалроқ Афғонистонда ИШИД жангарилари сони уч баробар кўпайгани тўғрисида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ "Толибон" билан музлатилган активлар бўйича музокара ўтказди | Zamon.uz