Жаҳон

Британия молия вазири Трассни қўллаб-қувватлади

Бирлашган Қиролликда бош вазирлик учун кураш ҳал қилувчи паллага кирмоқда.

Британия молия вазири Трассни қўллаб-қувватлади

 

Буюк Британия молия вазири Надим Захави Элизабет Трасснинг бош вазирликка номзодини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда “The Daily Telegraph” хабар берди.

 

“Лиз инқирозли пайтида статус-кво ечим эмаслигини яхши тушунади”, – деган вазир.

 

Унинг сўзларига кўра, молия вазирлиги янгиланган стратегияга муҳтож ва Трасснинг иқтисодий дастури бунга тўла мос тушади.

 

“У иқтисодий турғунликни енгиб ўтади ва хўжаликни консерватив услублар билан бошқаради”, – деб қайд этган сиёсатчи.

 

Маълумот ўрнида: 7 июль куни Борис Жонсон бирлашган қироллик бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди. Шундан кейин мамлакатда ҳукумат раҳбари лавозими учун кураш бошланди. Якунда собиқ молия вазири Риши Сунак ва амалдаги ташқи ишлар вазири Лиз Трасс қолди. Якуний натижалар 5 сентябрда маълум бўлади.

 

Аввалроқ Элизабет Трасс бош вазир этиб сайланган тақдирда бошқарувда катта ўзгаришларни амалга оширишини айтганди.

 

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Британия молия вазири Трассни қўллаб-қувватлади | Zamon.uz