Кентуккида даҳшатли тошқин: 30 киши қурбон бўлган
Айрим жойларда 20 сантиметр ёмғир ёғган.

АҚШнинг Кентукки штатида 30 киши сув тошқини қурбонига айланди. Расмийлар жабрланувчилар сони янада ошишидан огоҳлантирган.
Тошқинлар ўтган ҳафта ўрталаридан, кучли ёмғирлар ортидан бошланган. Кентукки шарқидаги айрим жойларда суткасига 20 сантиметрдан кўп ёмғир ёғган. Уатсбург шаҳри яқинидаги кичик дарёда сув даражаси олти футгача кўтарилди. 12 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолган.
АҚШ миллий метереологик хизмати штат шарқи ва марказида тошқинлар хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирган.
Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, уларни қидириш бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин.
“Бу тарихда учраган энг ҳалокатли ва даҳшатли тошқинлардан бири бўлди. Ҳозирда одамларни қутқармоқчи бўлган пайтимизда ҳам ёмғир тинмаяпти”, — деган штат губернатори Энди Бешир.
Аввалроқ Сочи шаҳри сув тошқини остида қолганди.








