Фарғонада 47 ёшли аёл устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборди
Ҳолатга Бош прокуратура муносабат билдирди.

Кеча, 2 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи 47 ёшли аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жабрланувчи аёлга очиқ оловдан куйишнинг оғир даражаси ташхиси қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, аёлнинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 5 нафар фуқаро Мажбурий ижро бюроси ходимларининг устига бензин сепиб, уларни ёқиб юбормоқчи бўлганди.








