Жамият

Қашқадарёда фуқаролар МИБ ходимларининг устига бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлди

Ижтимоий тармоқда фуқаролар ва МИБ ходимлари ўртасида содир бўлган жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.

Қашқадарёда фуқаролар МИБ ходимларининг устига бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлди

 

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 2019 йил 20 сентябрдаги ижро варақасига асосан Н.М.га тегишли бўлган Яккабоғ шаҳри, «Жамбул» МФЙ, Жамбул кўчаси 57-уйнинг ер майдонида фуқаро Н.У. томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 6 хонадан иборат иморатларнинг У.Н. ҳаётлиги даврида қурилган 59,01 квадрат метр ер майдонидаги қисмидан ташқари қисми мажбурий тартибда буздириш белгиланган.

 

Ушбу ижро ҳужжати бюронинг Яккабоғ туман бўлим иш юритувига 2020 йил 22 октябрда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Мазкур ижро варақасига асосан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига кўра, ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан фуқаро Н.У.га кўпи билан ўн беш кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, у суд қарори ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келган.

 

Шу билан бирга, давлат ижрочиси томонидан фуқаро Н.У. ва унинг шу хонадонида яшаб келаётган оила аъзоларига мазкур суд қарори ижросини ихтиёрий равишда бажариши юзасидан бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантириш хатлари берилган.

 

Бироқ фуқаро Н.У. томонидан суд қарори ижроси ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли иморатни мажбурий тартибда буздириш юзасидан 2020 йил 11 ноябрь, 2020 йил 30 ноябрь, 2020 йил 16 декабрь, 2021 йил 3 февраль, 2021 йил 17 февраль, 2021 йил 29 март. 2021 йил 13 апрель, 2021 йил 24 апрель, 2021 йил 29 апрель, 2021 йил 1 май ва 2021 йил 19 майда мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.

 

Тайинланган мажбурий ижро ҳаракатларида иштирок этиши лозим бўлган тегишли (туман ИИБ ва ТТЁ) ташкилотлардан вакиллар иштирок этмаганлиги сабабли қонуннинг 33-моддасига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

 

Шунингдек, иморатни мажбурий тартибда буздириш юзасидан қайта Яккабоғ тумани, «Жамбул» МФЙ, Жамбул кўчаси 57-уйга давлат ижрочилари ва мажбурий ижро ҳаракатида иштирок этиши лозим бўлган тегишли (туман ИИБ, ТТЁ ва бошқалар) ташкилотларнинг вакиллари билан 2021 йилнинг 9 июль куни борилганда фуқаро Н.У., унинг турмуш ўртоғи М.Р. ўғли М.Т. ҳамда яқин қариндошлари Ж.Т. ва А.Т. суд қарори ижросини таъминланишига фаол қаршилик кўрсатиб, махсус тайёрлаб қўйилган 2 дона 1 литр ҳажмли елим идишларга солинган автотранспорт воситасининг (бензин) ёқилғисини давлат ижрочилари ва ИИБ ходимларининг хизмат кийимларига (устига) сепиб ёқиб юборишга уриниб, давлат органи ходимларининг қонуний талабларини бажармагани аниқланган.

 

Юқоридагиларга кўра, фуқаро Н.У. ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар 2021 йил 12 июлда туман прокуратурасига юборилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қашқадарёда фуқаролар МИБ ходимларининг устига бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлди | Zamon.uz