Наманганда Москвич ёниб кетди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Бугун, 3 август куни Наманган шаҳрида автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, соат 22:30 да Давлатобод тумани “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Москвич-412 русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётгалиги ҳақида шаҳар ФВБ 101 қисқа рақамига хабар келиб тушган.
Шунга асосан, қутқарувчилар воқеа жойига бориб, ёнғинни бартараф этишган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Спарк русумли автомашина ёниб кетганди. Оқибатда транспорт воситасининг салони, мотор қисми ва кузови тўлиқ ёниб зарарланган.








