Жаҳон

Эксперт: Ҳозирча Тайванни қўшиб олиш учун Хитойда имконият йўқ

Бугундан орол атрофида ХХР йирик машғулотлар бошлади.

Эксперт: Ҳозирча Тайванни қўшиб олиш учун Хитойда имконият йўқ

 

Хитой Нэнси Пэлосининг Тайванга ташрифига қатъий жавоб бериш зарурлигини яхши англайди, аммо АҚШ билан тўғридан тўғри тўқнашувдан қочмоқда. Бу ҳақда Япониянинг Пекиндаги собиқ ҳарбий атташеси, Сасакава тинчлик фонди катта илмий ходими Бондзи Охара маълум қилди.

 

“АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршилик энг камида ташқи томондан кескинлашади. Пекин ўзининг кўп сонли огоҳлантиришларига қарамай, Тайванга келган Пэлоси ташрифига маълум маънода қатъий жавоб қайтариши керак”, – деган таҳлилчи “ТАСС” агентлиги билан суҳбатда.

 

Охара ХХРнинг орол яқинидаги ҳарбий машғулотлари ҳақида гапирар экан, уларнинг АҚШ вакили ташрифидан сўнг амалга оширилаётганига эътибор қаратган. У Пекиннинг Вашингтон билан ҳарбий тўқнашувдан қочаётганини таъкидлаган. Хусусан, Хитой томони Пэлоси каби юқори мартабали амалдорлар сафари пайтида кучли ҳарбий тайёргарлик чоралари кўрилишини яхши билади. Масалан, ҳозирда Тайвань шарқида Америка авиаташувчиларининг зарбдор гуруҳи тўпланган. Экспертнинг фикрича, хитойликларнинг ҳозирги машғулотлари АҚШга эмас, Тайванга қарши қаратилган.

 

“Ҳарбий томондан Хитой Тайванни қўшиб олиш бўйича етарли имкониятларга эга эмас. Бунинг учун катта миқдордаги тирик кучларни жалб қилган ҳолда йирик денгиз десанти амалиётини ўтказиш керак. Сўнгги вақтларда бу бўйича кўплаб машғулотлар ўтказилмоқда, аммо Фикримча, бу етарли эмас. Ҳозирги босқичда ҳатто қуруқлик қўшинлари техникасининг тўпланиши ҳам кузатилмаяпти”, – деб қайд этган Охара.

 

Маълумот ўрнида: Пэлоси 2 август куни Тайванга борди. Бу расмий Пекиннинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Хитой орол атрофини фуқаролик авиацияси учун ёпди. Тайванга қарши қатор санкциялар жорий этилди.

 

Бугундан ХХР қуролли кучлари Тайвань атрофидаги олти ҳудудда йирик ҳарбий машғулотлар бошлади. Бу “мисли кўрилмаган” машқлар бўлиши айтилмоқда. Хусусан, илк бор орол яқинида ракета отилади. Бундан ташқари, DF-17 гипертовушли ракеталари қўлланилиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эксперт: Ҳозирча Тайванни қўшиб олиш учун Хитойда имконият йўқ | Zamon.uz