Жаҳон

Зеленский Хитой раҳбари билан гаплашмоқчи

У Пекиннинг сиёсатини тўғри тушунишини маълум қилди.

Зеленский Хитой раҳбари билан гаплашмоқчи

 

Владимир Зеленский Си Цзиньпин билан тўғридан тўғри музокара ўтказиш истагини билдирди. Бу ҳақда у Гонгконгнинг South China Morning Post газетасига берган интервьюсида айтган. 

 

"Мен Си Цзиньпин билан бир йил олдин мулоқот ўтказмоқчи эдим. 24 февралдан кейин Пекин билан расмий музокараларни таклиф қилдим. Аммо ҳозирча ҳеч қандац музокаралар ўтказилмади, бу фойдали бўлган бўларди", — деб қайд этган Украина раҳбари.

 

Сиёсатчи Хитой ўта қудратли сиёсий ва иқтисодий куч эканини ҳамда Россияга таъмир ўтказа олишини таъкидлаган. Унинг фикрича, Хитой бозорисиз Москва ўзини тўлиқ иқтисодий изоляцияда ҳис қиларди. Шу билан бирга президент Пекиннинг амалдаги сиёсатини тўғри тушунишини айтган.

 

Бундан ташқари, Зеленский Хитой бизнесининг Украинани тикланиш жараёнида фаол бўлишига умид билдирган.

 

Аввалроқ Пекин Россияга ёрдам беришнинг қўшимча йўлларини қидираётгани тўғрисида хабар берилганди. 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Зеленский Хитой раҳбари билан гаплашмоқчи | Zamon.uz