Жаҳон

Вашингтон яна Москва билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

АҚШнинг махсус вакили бу бўйича режаларни очиқлади.

Вашингтон яна Москва билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

 

Вашингтон Москва билан қуроллар устидан назорат ўрнатиш мақсадида мулоқот ўтказишга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг ядро қуролини тарқатмаслик бўйича махсус вакили Адам Шейнман маълум қилди. 

 

"Биз Россия билан келажакда қуролланиш устидан замонавий назорат тизимини яратиш бўйича мулоқот ўтказишга тайёрмиз. Аммо Москва бунга виждонан ёндашиши керак", — деган дипломат.

 

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг жорий администрацияси ҳокимият тепасига келиши билан ушбу масалада ишни бошлаган. Шу билан бирга Қўшма Штатлар Кремль билан стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни ҳам қайтадан бошламоқчи.

 

Аввалроқ АҚШ Россияга стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича шартномани узайтиришни таклиф қилганди. 

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.