«Ал-Қоида» етакчиси ҳали ҳам тирикми?
Толибон Айман аз-Завоҳирийнинг жасади топилмаганини маълум қилди.

Афғонистон ҳукумати АҚШ ракета ҳужуми уюштирган жойдан «Ал-Қоида» етакчиси Айман аз-Завоҳирийнинг жасадини топмади, – деди Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Толибон Завоҳирийнинг қаерда эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган эди.
Аввалроқ "Валл Стреэт Жоурнал" газетаси АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали мулозимига таяниб, террористик ташкилот етакчиси сўнгги ойларда Кобул марказида, президент вазифасини бажарувчининг уйи ёнида яшаётганини ёзган эди.
Оқ уй Қўшма Штатлар 30 июль куни Кобулда аксилтеррор операцияси ўтказганини тасдиқлади, натижада Усама бин Лодин ўлимидан сўнг гуруҳни бошқарган ал-Завоҳирий йўқ қилингани эълон қилинди. Оқ уй маълумотларига кўра, ал-Завоҳирий дрондан отилган иккита Ҳеллфире ракетаси билан йўқ қилинган.







