Жаҳон

Гутерриш: ядро қуролидан бутунлай воз кечинг

БМТ бош котиби атом уруши оқибатларидан огоҳлантирди.

Гутерриш: ядро қуролидан бутунлай воз кечинг

 

Ядро қуролини қўллаш энг маъносиз сценарий. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хиросимадаги чиқишида айтиб ўтди. 

 

"Ядро қуроли маъносиз нарса. Орадан 70 йилдан ортиқ вақт ўтиб биз 1945 йилда Хиросимани қоплаб олган ядро булутидан нимани ўрганганимизни ўйлаб кўришимиз керак. Ушбу қуролга эга давлат атом уруши эҳтимолига йўқ қўймаслиги керак", — деган бош котиб.

 

Гутерриш совуқ уруш йилларида ўқувчилар бомбардимон хавфи остида парталар остига беркинишга ўрганганини, аммо дунё етакчилари ўз масъулиятидан ҳеч қаерга беркина олмаслигини таъкидлаган.

 

"Менинг уларга мурожаатим оддий: ядро қуролини қўллаш вариантидан бутунлай воз кечинг", — деб қўшимча қилган бош котиб.

 

Аввалроқ дунёдаги ядро қуроллари сони очиқланганди. 

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"