ФҚБ Трампнинг уйидан нима қидиргани маълум бўлди
9 август куни собиқ президентнинг қароргоҳи тинтув қилинганди.

Дональд Трампнинг уйини титув қилиш пайтида Федерал қидирув бюроси ядро қуроли билан боғлиқ ҳужжатларни излаган. Бу ҳақда The Washington Post (WP) хабар берди.
Нашр суҳбатдошлари буни инкор қилмаган бўлса-да, батафсил маълумотлар келтирмаган. Хусусан, гап АҚШ ёки бошқа давлат ядро қуроли ҳақида кетаётгани аниқлаштирилмаган.
Мамлакат адлия вазирлиги ва ФҚБ изоҳ беришдан бош тортди. WP суҳбатлашган экспертлар Оқ уйнинг Трамп эгалик қиладиган маълумотлар тақдиридан хавотирга тушиб қолганини қайд этган.
Маълумот ўрнида: Дональд Трамп душанба куни АҚШнинг Федерал қидирув бюроси ходимлари унинг мар-а-Лагодаги мулкига рейд уюштириб, сейфини бузиб очишганини маълум қилган.







