Жаҳон

Трампнинг уйи тинтув қилинди

Собиқ президент уни ҳеч ким тинтув ҳақида огоҳлантирмаганини айтмоқда.

Трампнинг уйи тинтув қилинди

 

Дональд Трамп душанба куни АҚШнинг Федерал қидирув бюроси ходимлари унинг Мар-а-Лагодаги мулкига рейд уюштириб, сейфини бузиб очишганини маълум қилган.

 

Тинтувдан мақсад “Капитолийга бостириб кириш” билан боғлиқ ҳужжатларни топиш эди.

 

Агентлар Трамп Оқ уйдан Мар-а-Лагога олиб кетгани айтилган 15 қути махфий ҳужжатларни қидираётган эди.

 

ФҚБ маълумотларига кўра, Трамп нафақат айбларини фош қилувчи бир қанча ҳужжатларни тўплаган, балки уларни бир ярим йил давомида уйида сақлаб келган.

 

АҚШ Адлия вазирлиги тинтув ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

 

Собиқ президентнинг вояга етган фарзандларидан бири Эрик Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Трамп Оқ уйдан ўзи билан олиб келган ҳужжатлар қутиларини тинтув қилиш ҳақида гапириб отаси бу борада Миллий архив билан бир неча ойдан бери ҳамкорлик қилиб келаётганини айтган.

 

custom img

Туркия, Миср ва Покистон Эрон-АҚШ можаросида воситачилик қилмоқда

Уч мамлакат АҚШ элчиси Стив Виткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан алоҳида музокаралар ўтказган.

custom img

АҚШ-Исроил уруши режалари амалга ошмади: Эронда ички қўзғолон кузатилмаяпти

АҚШ уруш бошлаганидан буён олдиндан ўйлаган режалари амалга ошмади. Жумладан Трампнинг ўз иттифоқчилари билан маслаҳатлашмай бошлаган урушида НАТО ва бошқа дўст давлатлар ёрдам бермаслигини айтмоқда.

custom img

Қирғизистонда вазир жамоат жойида чеккани учун жаримага тортилди

Ички ишлар вазирлиги қонун лавозими ёки мақомидан қатъи назар, барчага тегишли эканлигини таъкидлади.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг ёпилиши яна бир ҳафтага узайтирилди

Чекловлар транзит рейсларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Жанубий Кореядаги йирик ёнғинда ўзбекистонликлар жабрланмагани маълум қилинди

Ҳозирда вазият Ўзбекистон ТИВ томонидан назоратга олинган.

custom img

Трамп Эрон билан беш кунлик сулҳ эълон қилди

АҚШ президенти давом этаётган музокаралар сабаб Эрон объектларига зарбаларни вақтинча чеклашни буюрди, Теҳрон эса АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини инкор қилди.

custom img

"Эрон билан Яқин Шарқда урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказилди" — Доналд Трамп

Трамп мазкур музокаралар ҳақида маълумот берганидан сўнг нефть ва газ нархларида ўзгариш юз берди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар учун товон тўлаши керак — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи  АҚШ-Исроил ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг мажбурий нормаларини бузганини таъкидламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"