Қашқадарёлик аёл онасини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлди
Ҳодисага улар ўртасидаги тортишув сабаб бўлган.

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 4 август куни 38 ёшли аёл ўз онасини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Nasafnews” нашри хабар бермоқда.
Аниқланишича, туманнинг Боғариқ маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган А. Х. 1954 йилда туғилган онаси И.Б. билан тортишиб, онасининг бўйин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Шундан сўнг она Касби тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, ўз онасига ҳужум қилган 38 ёшли аёл асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ҳисобда турган. Воқеа содир бўлишидан аввалроқ шифохонада даволаниб чиққан. Қўшимча қилинишича, ҳозирда аёл яна мажбурий тартибда асаб-руҳий касалликлар шифохонасига юборилган.








