Жаҳон

Швеция ўз ҳудудида Украина учун қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Мамлакат мудофаа вазири шундай ташаббус билан чиқди.

Швеция ўз ҳудудида Украина учун қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

 

Швецияда Украина учун қурол ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Петер Хультквист маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, бир неча давлатда Киев учун қурол ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Хусусан, Хультквист Швециядан ташқари, Словакия, Чехия ва Польшада бундай имконият мавжудлигини қайд этган.

 

Гап биринчи навбатда артиллерия тизимлари ҳақида кетмоқда. Швеция мудофаа вазири ушбу давлатлардаги ишлаб чиқариш қувватларидан Украинага тўғридан-тўғри етказиб бериш мумкин бўлган қуроллар учун фойдаланиш зарурлигини айтган.

 

Аввалроқ Байден Исроилдан Украинани қурол билан таъминлашни сўраганди.

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш учун аралашишга чақирди.

custom img

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

custom img

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Исроил Суриянинг жанубида таҳдидли варақалар тарқатди

Варақаларда Исроил армиясига қарши ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш талаби илгари сурилган.

custom img

Исроил АҚШ ёрдамисиз омон қололмайди — Трамп

Америка президенти, аввало, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутганини таъкидлади.

custom img

Нигерияда қишлоққа уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди

Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"