Сербияда Россия ҳарбий базаси очилиши ростми?
Мамлакат президенти жавоб берди.

Сербия ўз ҳудудида ҳеч кимнинг ҳарбий базаларига муҳтож эмас. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.
Бундан олдин Сербияда Россия ҳарбий базаси очилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. Вучичнинг сўзларига кўра, Белград ўз нейтралитетини сақлаб қолади.
"Сербия ўз армиясини кучайтиради, ўз фуқаролари ҳақида ўзи ғамхўрлик қилади ва мустақил қолиш учун етарлича кучга эга бўлади. У сиёсий иттифоқлар тузади ҳамда ўзининг АҚШ, Россия ва Хитой билан муносабатларидан уялмайди, Европага интилишини сақлаб қолади", — деган у.
Сербия раҳбари Россия элчиси буни тўғри тушунганини қайд этган.
Аввалроқ Вучич НАТОга аъзо бўлмаслигини маълум қилганди.







