Россия ТИВ: Афғонистондан Марказий Осиёга наркотик моддалар кириб келиши кўпайган
“Толибон” даврида наркотрафик ҳажми ошгани қайд этилди.

“Толибон” ҳокимият тепасига келгандан сўнг Афғонистондан Марказий Осиёга наркотрафик ҳажми ошди. Бу ҳақда Россия ТИВ янги чақириқлар ва таҳдидлар департаменти директори Владимир Тарабрин маълум қилди.
“2022 йил 3 апрелда янги ҳукумат гиёҳванд моддалар етиштиришни тақиқлади. Аммо бу апрелнинг иккинчи ярмида мамлакат жанубида афюн ҳосили йиғиб олиниши ва бошқа давлатларга олиб ўтилишига халал бермади. Бир вақтнинг ўзида “шимолий йўналиш”да наркооқим кўпайганини кўриш мумкин”, – деган дипломат.
Тарабриннинг сўзларига кўра, 2021 йилда Афғонистонда жами 6.8 минг тонна наркотик ишлаб чиқарилганини, у мамлакат ЯИМнинг 14 фоизини ташкил этганини қайд этган. Унинг фикрича, бу кўплаб афғонлар учун ягона даромад манбайи бўлиб қолмоқда. Кузатилаётган қурғоқчилик ва бошқа ўсимлик уруғлари ҳамда минерал ўғитлар етишмовчилиги фонида бошқа қонуний экинлар гиёҳванд моддалар ўрнини эгаллай олмайди.
Аввалроқ БМТ толибларни эришилган келишувларни бажармасликда айблаганди.







