Жаҳон

Экспертлар Байдендан Киевга 300 километрга учадиган ракета беришни сўради

Давлат департаменти бунга муносабат билдирди.

Экспертлар Байдендан Киевга 300 километрга учадиган ракета беришни сўради

 

АҚШнинг 20 га яқин ташқи сиёсат ва мудофаа соҳасидаги экспертлари Жозеф Байденга мактуб йўллади. Унда Украинага 300 километрга учадиган ракеталарни беришга чақирилган.

 

“АҚШ Украинани кеч бўлмасдан қуроллантириш керак” номли мактуб The Hill нашрида эълон қилинган. Экспертларнинг фикрича, Вашингтон Киевга вазиятни сақлаб туриш учун етарли қурол бермоқда, аммо у Россия эгаллаб олган ҳудудларни қайтариб олиш учун камлик қилади.

 

Улар Оқ уйнинг янада кучлироқ қуролларни бермаслигига сабаб сифатида Москва билан тўғридан тўғри низога кириш хавфини кўрсатган.

 

“Бу каби керагидан ортиқ эҳтиёткорлик ташаббусни Владимир Путинга бермоқда ва Москвага босим кучсизланмоқда”, – дейилган мактубда.

 

Экспертлар етарли ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатилган тақдирда Украина Россияни мағлуб этиши мумкинлигини қайд этган. Улар HIMARS реактив ўт очиш тизимларини кўпроқ етказиб беришни таклиф қилган. Бундан ташқари, ушбу тизимлар учун 300 километр узоқликка учадиган ATACMS ракеталарини бериш зарурлиги қайд этилган. Бу орқали бутун Украинадаги Россия марраларига зарба бериш имконияти пайдо бўлиши таъкидланган.

 

Мактуб Европадаги НАТО кучлари собиқ қўмондонлари Филипп Бридлав ва Уэсли Кларк, давлат департаментининг собиқ амалдорлари Курт Волкер, Пола Добрянски, Стивен Сестанович, АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Александр Вершбоу ва бошқалар томонидан имзоланган.

 

Бунга жавобан Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс Вашингтон Киевга етарли миқдорда ёрдам берганини, аммо бу низо Украинадан ташқарига кенгаймаслиги тарафдори эканини айтган.

 

Аввалроқ Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларидан узоқроқда туришни сўраганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Экспертлар Байдендан Киевга 300 километрга учадиган ракета беришни сўради | Zamon.uz