Владимир Зеленский Қрим аҳолисига Россия ҳарбий объектларидан узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.
"Ҳар куни вақтинчалик эгалланган ҳудудда янги портлашларни кўряпмиз. Мен Қримдаги барча одамларимиздан, мамлакат жанубидаги, Донбасс ва Харьковдаги аҳолидан огоҳ бўлишни сўрайман. Илтимос, Россия армияси ҳарбий объектлари ва улар техника ҳамда ўқ-дори сақлайдиган жойларга яқинлашманг",— деган у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қримда портлашларга турли омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Қримда сўнгги кунларда тез-тез ҳарбий объектларда портлашлар кузатилмоқда. Хусусан, ўтган ҳафтада Новофёдоровка аэродроми портлади. Кеча яриморол шимолида ўқ-дори омборида ёнғин содир бўлди.
Аввалроқ Украина Севастополдаги Россия ҳарбий-денгиз флоти базасига ҳужум уюштиргани тўғрисида хабар берилганди.


