Фумио Кисида Си Цзиньпин билан учрашиш ниятида
Учрашувни ташкиллаштириш учун ҳукуматга топшириқ берилган.

Япония бош вазири Фумио Кисида Си Цзиньпин билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Sankei газетаси япон ҳукуматидаги манбаларига асосланиб хабар берди.
Бош вазир учрашувни ташкил этиш юзасидан топшириқ берган. Ундан кўзланган мақсад Токио ва Пекин ўртасидаги тарангликни юмшатиш эканлиги айтилмоқда. Музокаралар 15-16 ноябрь кунлари Балида, “катта йигирматалик” саммитида бўлиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари, шу мақсадда бошқа халқаро платформалар имкониятларидан фойдаланиш ҳам кўриб чиқилади.
Икки давлат етакчилари сўнгги бор 2019 йилда, Синдзо Абэ Япония бош вазирлиги даврида учрашганди. Амалдаги ҳукумат раҳбари Кисида эса Цзиньпин билан Ҳозирга қадар юзма -юз кўришмаган.
Аввалроқ Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбийлари ҳарбий машғулотларни кескин кўпайтириши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







