Жаҳон

Покистондаги тошқинлар гуманитар инқироз деб баҳоланди

Мамлакатда муссон ёмғирлари икки ойдан буён тинмаяпти.

Покистондаги тошқинлар гуманитар инқироз деб баҳоланди

 

Покистонда июнь ойидан буён давом этаётган муссон ёмғирлари гуманитар инқирозга олиб келди. Бу ҳақда мамлакат иқлим ўзгариши масалалари вазири Шерри Раҳмон маълум қилди.

 

“Ҳозир биз муссон оқимининг еттинчи даврини бошдан кечиряпмиз, оқибатда минглаб одамлар уйсиз қолди, 830 киши ҳалок бўлди ва 1348 нафар фуқаро жароҳатланди. Балужистондан муссон Синдга кўчди, унинг 30 тумани сув остида қолган. Ҳодисанинг кўламини шундан англаш мумкинки, Синдда ёмғир одатдагидан 395 фоиз, Балужистонда 379 фоизга кўп ёғган. Бу жуда катта иқлим ҳалокати, уни 2010 йилги тошқинлар оқибатлари билан солиштириш мумкин”, – деган у.

 

Шу билан бирга табиий офатдан азият чекканларга дарҳол ёрдам кўрсатишга чақирган.

 

Покистонда муссон ёмғирлари июндан буён давом этмоқда. У бутун мамлакатда йирик тошқинлар ва кўчкиларга сабаб бўлди. Ой бошида Исломобод фавқулодда ҳолат эълон қилди ҳамда БМТга гуманитар ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 

Аввалроқ Ҳиндистонда 50 киши тошқин қурбони бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистондаги тошқинлар гуманитар инқироз деб баҳоланди | Zamon.uz