Эстония компаниялари Россия нефтини сотиб олиш учун ҳукуматдан рухсат сўради
Аввалроқ мамлакат ТИВ Москва энергетик ресурсларига қарши санкция жорий этишни таклиф қилганди.

Эстониянинг 28 компанияси Россия билан нефть бизнесини давом эттиришга рухсат сўради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу маълум қилди.
“Фикримча, ўтиш даврида Россия билан нефть садосини давом эттиришга рухсат сўраган компаниялар эстон жамиятига қизиқ”, – деган дипломат.
Унинг сўзларига кўра, уларнинг ошкор қилиниши тижорий сирнинг ошкор бўлишига олиб келмайди. Рейнсалу Flexoil O, United Stream O и Baltic Marine Bunker AS. компаниялари, шунингдек, Operail AS. Давлат темирйўл корпорацияси ҳукуматга юқоридаги масала юзасидан мурожаат йўллаган.
Апрельда Эстония Россия компаниялари ва фуқаролари билан давлат харидларини амалга оширишни тақиқлаб қўйганди.
Аввалроқ Эстония ТИВ Москва энергетик ресурсларига қарши санкция жорий этишни таклиф қилганди.







