Жаҳон

Блинкен: Россияга қарши босим давом этади

АҚШ давлат котиби Зеленский билан учрашди.

Блинкен: Россияга қарши босим давом этади

 

АҚШ Россияга қурол импортини чекламоқда ва унга босим ўтказишда давом этади. Бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

 

Кеча Давлат департаменти раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Украинага борди ва Владимир Зеленский билан учрашди. Дипломатнинг қўшимча қилишича, Киевга қарши агрессия тўхтамагунча Вашингтон Россия бўйича сиёсатини ўзгартирмайди.

 

“Ҳозир Москва Шимолий Корея, Эронга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда, чунки биз уларнинг қурол импортига тизимли тўсиқ қўймоқдамиз ва бу босимни давом эттирамиз”, – деган Блинкен.

 

 АҚШ бир неча бор Россиянинг Эрондан учувчисиз қурилмалар сотиб олганини таъкидлаган. Сўнгги кунларда эса Шимолий Кореядан миллионлаб снарядлар харид қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Пентагон ушбу маълумотларни тасдиқлаган.

 

Аввалроқ Украина 2022 йил охиригача Херсон вилоятини қайтариб олмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Блинкен: Россияга қарши босим давом этади | Zamon.uz