Жаҳон

Украина 2022 йил охиригача Херсонни қайтариб олмоқчи

Август охирида украиналиклар Россия кучларига қарши ҳужумга ўтди.

Украина 2022 йил охиригача Херсонни қайтариб олмоқчи

 

Украина йил охиригача Херсон вилоятини Россиядан қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда CNN Америка ва Украина амалдорларига таяниб хабар берди.

 

Унга кура, украин армияси энг камида Днепр ғарбий қирғоғидаги барча ерларни, хусусан, Херсон ва Қримга чучук сув етказиб берадиган канал жойлашган Новая Каховкани озод қилмоқчи.

 

Аммо бу режани амалга ошириш америкалик амалдорларга мураккаб туюлган. Аммо улар украиналиклар жанг майдонида муваффақиятга эришишда давом этса, бунга эришиш мумкин деган фикрда.

 

Август охирида Киев Херсон йўналишида ҳужумга ўтгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳозирга кадар айрим аҳоли пунктлари уларнинг назоратига қайтган.

 

CNN хабарига кура, ҳужум 160 км кенгликда олиб борилмоқда, бу россияликларнинг бир нуқтада кўшин жамлашига имкон бермайди. Шу билан бирга Россия назорати остидаги ҳудудларда партизанлик ҳаракати кучайгани айтилмоқда.

 

Аввалроқ Владимир Зеленский Қримда Россия базаларига қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилишини айтганди .

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украина 2022 йил охиригача Херсонни қайтариб олмоқчи | Zamon.uz