Украина 6 ойда қанча аскаридан айрилди?
АҚШ генерали бу ҳақда маълумотларни очиқлади.

Россия билан ҳарбий можаро бошлангандан буён Украина қуролли кучлари ўн минглаб аскаридан айрилди. Бу ҳақда АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли маълум қилди.
“Сўнгги олти ойда украиналиклар жуда кўп ракета ва артиллерия зарбаларига учради. Улар минглаб, ўн минглаб ҳалок бўлганлар ва ярадорлар билан ўта қиммат товон тўлади”, – деган генерал Германиядаги АҚШнинг Рамштайн базасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Июнь ойида Владимир Зеленский Украина кунига 60-100 та аскар йўқотаётганини, ярадорлар сони кунига 500 тага кўпаяётганини айтганди. Умуман олганда Россия ва Украина йўқотишлар ҳақида маълумотларни очиқламаяпти.







