1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

1 миллион украиналик сафарбар қилинган — Резников

Украина мудофаа вазири мамлакат қуролли кучлари шахсий таркиби ҳақида маълумот берди.

1 миллион украиналик сафарбар қилинган — Резников

 

Украина мудофаа вазири Алексей Резников қанча аҳоли мамлакатни ҳимоя қилаётганини очиқлади.

 

Вазир бу ҳақда Forbes’нинг “Биргаликда қурамиз” онлайн конференциясида маълум қилган. Бу халқаро йиғилиш Украинада бизнесни тиклаш имкониятларига бағишланган.

 

Унинг сўзларига кўра, жами 1 миллион украиналик сафарбарликка чақирилган. Хусусан, қуролли кучларга 700 минг, чегара қўшинларига 60 минг, миллий гвардияга 90 минг, миллий полицияга 100 минг киши жалб этилган.

 

Аввалроқ Владимир Зеленский Украина ҳудудининг бир қисмидан воз  кечмаслигини маълум қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика