Зеленский дунёга мурожаат йўллашга тайёрланмоқда
У БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилади.

БМТ Бош Ассамблеяси — ташкилотнинг йиллик энг муҳим йиғилиши — икки йиллик пандемиядан сўнг виртуал форматдан одатий форматга қайтади. Эндиликда бутун дунё олдида чиқиш қилишни истаган давлат раҳбарлари Нью-Йоркка шахсан келиши керак. 20 сентябрь куни улар буни амалга оширади.
Фақатгина Владимир Зеленский бундан истисно қилинди. Унинг давлати ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар давом этаётгани боис видеоконференция орқали нутқ сўзлашига рухсат берилди.
“Эртага ўта муҳим кун бўлади. БМТ Бош ассамблеясида чиқишга тайёргарлик кўряпмиз. Мамлакатимиздан муҳим сигналлар бўлади”, – деган у кечки телемурожаатида.
Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош ассамблеяси умумий мунозараларида нутқ сўзлаши тўғрисида хабар берилганди.







