Жаҳон

Япония бош вазири: Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрман

У КХДР билан муносабатларни нормаллаштириш муҳим эканини қайд этди.

Япония бош вазири: Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрман

 

Япония бош вазири Фумио Кисида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида маълум қилди.

 

“Япония бош вазири Дзюнъитиро Коидзуми ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир ўртасида Пхеньян декларацияси имзоланганига 20 йил бўлди. Унда эълон қилинган муаммоларнинг комплекс ечими ўзгармас бўлиб қолмоқда. Япония ҳар икки томонни қизиқтираётган масалаларни муҳокама қилишга тайёр. Шахсан мен ҳеч қандай шартларсиз Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрман. Мен барча имкониятларни ишга солиб ҳамма ҳаракатларни амалга ошираман”, – деган у.

 

Пхеньян декларациясида ядро ва ракета дастурлари, икки давлат муносабатлари тарихидаги мураккаб давр ва алоқаларни яхшилашда давом этишга келишиб олинган. Ушбу ҳужжат 2002 йилда имзоланган.

 

 Аввалроқ Ким Чен Ин ҳар қандай ҳолатда ҳам КХДР ядро қуролидан воз кечмаслигини айтганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Япония бош вазири: Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрман | Zamon.uz