Жаҳон

Ишга тушмаган “Шимолий оқим-2” қувурида фавқулодда ҳолат юзага келди

Ундан газ сизиб чиққан.

Ишга тушмаган “Шимолий оқим-2” қувурида фавқулодда ҳолат юзага келди

 

Дания ҳукумати душанба куни Борнхольм ороли атрофида “Шимолий оқим-2” газ қувуридан газ сизиб чиққанини маълум қилди. Шу сабабли кемалар оролдан 5 денгиз мили узоқликда ўтиши тавсия қилинган.

 

Германия ҳукумати ушбу ҳолат бўйича данияликлар билан доимий алоқада эканини, унинг сабабларини ўрганаётганини таъкидлаган. Nord Stream AG газ сизиб чиқишини тасдиқлади, аммо батафсил маълумотлар берилмаган.

 

Дания қирғоқ қўриқлаш хизмати навигацион огоҳлантиришлар ишлаб чиққан ҳамда “Шимолий оқим -2” атрофида кемалар ҳаракатини тақиқлаган.

 

Газ қувури оператори ушбу лойиҳа ишга тушмаса-да, унинг ичида маълум миқдорда газ бўлганини маълум қилган. Украина можароси бошланиши арафасида “Шимолий оқим-2” ичида 300 миллион куб метр газ бўлган, аммо Германия ҳукумати 22 февралда уни ишга туширишни тўхтатиб қўйганди.

 

Қувур лойиҳаси Москва ва Брюссель ўртасидаги энергетик қарама-қаршиликдаги энг “қайноқ нуқта”лардан бирига айланди. Шу билан бирга Кремль бир неча бор “Шимолий оқим-2” орқали газ етказиб беришни кўпайтиришга тайёрлигини билдирган. Аммо Германия ҳукумати қувурни ишга тушмаслигини маълум қилганди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"