Жаҳон

НАТО Украинани ҳимоя қиладими?

Германиянинг альянсдаги вакили бунга ойдинлик киритди.

НАТО Украинани ҳимоя қиладими?

 

Украина НАТО аъзо бўлмагани учун альянсда уни ҳимоя қилиш мажбурияти йўқ. Бу ҳақда Германиянинг НАТОдаги доимий вакили Рюдигер Кениг маълум қилди.

 

“Украина НАТО аъзоси эмас. Шунинг учун бу альянснинг иши эмас. Биз шунингдек, НАТОнинг ушбу можарода фаол қатнашишини ҳам истамаймиз. Акс ҳолда бу жуда катта урушга айланиб кетади ва блокка аъзо 30 давлат унга тортилади”, – деган дипломат.

 

Кениг альянс Россия билан урушни истамаслигини қайд этган. Шу билан бирга унинг сўзларига кўра, Европа давлати ҳужумга учраса, НАТО жим қараб тура олмайди.

 

30 сентябрь куни Владимир Зеленский Украинани НАТОга тезкор равишда аъзо бўлиши учун ариза топширилганини маълум қилди. Бунга Россия томонидан мамлакатнинг айрим ҳудудлари қўшиб олингани сабаб бўлган.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

НАТО Украинани ҳимоя қиладими? | Zamon.uz