1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин: Донбасс ҳудудлари қайтарилмайди

Кремлда Украина шарқидаги ҳудудлар Россияга “қўшиб олинди”.

Путин: Донбасс ҳудудлари қайтарилмайди

 

Бугун Кремлда Украинанинг Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларини қўшиб олиш бўйича келишув имзоланди. Владимир Путин маросимда катта нутқ сўзлади.

 

Путин ўз чиқишида бу ҳудудлар Россияга “абадий” қайтганини, бу ердаги аҳоли РФ фуқаросига айланганини маълум қилган. У Киевдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган.

 

Шу билан бирга Россия раҳбари Украинани музокаралар столига қайтишга чақирган. Путиннинг қайд этишича, Москва мулоқотга тайёр.

 

Бундан ташқари, президент яна бир бор Ғарбни РФни парчалашга уринаётганликда айблаган.

 

Маълумот ўрнида: “ДХР”, “ЛХР”, Запорожье ва Херсон вилоятларининг РФ томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида 23-27 сентябрь кунлари Россияга қўшилиш масаласида “референдумлар” ўтказилди. Уларнинг барчаси Москва билан “бирлашиб” кетишга розилик билдирган.

 

Шу муносабат билан бу тўрт ҳудуддаги россияпараст маъмурият вакиллари Путин билан учрашиш ниятида Россияга учиб келган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика